“15 февраль – Саратон касаллигига чалинган болалар куни” муносабати билан бугун, 15 февраль куни Республика қон қуйиш марказида ўтказилган донорлик акциясида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика ҳамда Тошкент шаҳар Кенгаши аппарат ходимлари фаол иштирок этиб, “Бир томчи қон битта ҳаёт демакдир” шиорига ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Акция доирасида: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилоят Кенгаши ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилоят Кенгаши ходимлари, касаба уюшмаси фаоллари, бошланғич касаба қўмиталари ҳамда кўнгилли ёшлар фаол иштирок этишди.
Шу билан бирга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилоят Кенгаши Ёшлар бирлашмаси ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилоят кенгаши ва ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида Тошкент вилояти қон қуйиш Марказида ушбу акция доирасида вилоят касаба уюшмалари ходимлари томонидан бемор болалар учун қон топширилди.