Ҳар йили анъанавий тарзда октябрь ойининг сўнгги кунларида нишонланиб к елинаётган “Автомобилчилар куни” хамда “11 ноябрь-Касаба уюшмалари куни” байрамлари муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаснинг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Фарғона “Шифо Тез ёрдам” автохўжалик корхонасининг ходимларига байрам тадбири ташкил қилинди.
Тадбирда соҳада амалга оширилаётган ҳамда соҳа ривожи учун келгусида режалаштирилаётган ишлар юзасидан сўз олиб борилди.
Байрам муносабати билан транспорт соҳасида меҳнат қилиб, тизим ривожига муносиб ҳисса қўшган, умрини автомобиль соҳасига бағишлаган фидойиларни Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Ж.Отажонов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши раиси Э.Н.Нуралиев, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаснинг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Ш.Х.Каримова, Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона худудий филиали раҳбари Б.Р.Тошболтаев хамда “Шифо Тез ёрдам” автокорхонаси директори В.М.Убайдуллаевлар байрам билан табрикладилар.
Тиббий хизматни ташкил қилишдаги фидоийлиги ҳамда самарали меҳнатлари билан соҳа ривожига хисса қўшиб келаётган 100 нфар ходимлар касба уюшма қўмитасининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан билан тақдирландилар.