2025 йил 14 октябрь куни Фарғона вилоятида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан янги сайланган касаба уюшма қўмита раислари учун “Касаба уюшмасида иш фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этиш” мавзусида минтақавий сайёр ўқув-семинар ўз ишини бошлади.
Семинарда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятидан янги сайланган 45 нафар касаба уюшма қўмитаси раислари ҳамда 30 нафардан ортик касаба уюшмасига қайта сайланган раислари иштирок этишди.
Семинар касаба уюшмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, ходимлар манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, шунингдек, ташкилотларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда касаба уюшма қўмита раисларнинг малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган.
Ушбу ўқув жараёнида иштирокчилар касаба уюшмаларининг ҳуқуқий асослари, меҳнат қонунчилиги, ижтимоий шериклик, жамоа шартномалари тузиш, ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги каби йўналишларда ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.
Семинарда Республика Кенгашининг раис ўринбосари Г.Тохтаева ҳамда масъул ходимлари ўз маърузалар билан иштирок этишди. Тингловчилар ўзаро фикр алмашиш, тажриба ўрганиш ва муаммоларга ечим топиш имкониятига эга бўладилар.
Минтавий сайёр ўқув-семинар давом этмоқда.