Жорий йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят кенгаши ва Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Москва вилояти ташкилоти ўртасида ҲАМКОРЛИК ШАРТНОМАси имзоланди.
Ҳамкорлик шартномаси 9 та маоддани ўз ичига олган бўлиб, касаба уюшмалари томонидан тиббиёт ходимларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида тажриба алмашиш ва ўзаро қўллаб-қувватлаш борасида ҳамкорликни ривожлантириш, Самарқанд ва Москва вилоятлари тиббиёт ходимлари ўртасида ҳамкорлик муносабатларни мустаҳкамлаш, ҳар икки тамон тиббиёт ходимлари касаба уюшмаларининг ҳудудий, бошланғич ташкилотлари ўртасида самарали ҳамкорликни ривожлантириш каби масалалар кўзда тутилган.
Томонларнинг ўзаро келишувига асосан ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлган алоҳида баённомаларни расмийлаштириш йўли билан тўлдирилишига эришилиши белгилаб олинди.