ХМТ/АКТРАВ ва Марказий Осиё соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари экспертларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилнинг 27-28 январь кунлари Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг Женевада жойлашган штаб-квартирасида ХМТ нинг меҳнаткашлар фаолияти бўйича сектори ҳамда Марказий Осиё соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари раҳбарлари ўртасида халқаро меҳнат стандартларида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик ҳамда биологик хавфлар учун стандартларни белгилаш жараёни бўйича учрашув бўлиб ўтмоқда.

Мазкур учрашувда ХМТ АКТРАВ директори Мария Хелена Андре, ХМТ АКТРАВ Шарқий Европа ва Марказий Осиё бюроси раҳбари Сергиус Гловацкас, ХМТ АКТРАВ Шарқий Европа ва Марказий Осиё бюроси бош мутахассиси Гоча Александрия ҳамда Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон тармоқ касаба уюшмалари делегациялари иштирок этишмоқда.

Учрашув давомида қўшни давлатлар касаба уюшмалари ва халқаро доирада меҳнат фаолияти бевосита биологик хавфли омиллар билан боғлиқ бўлган ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш, уларга хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши бўйича халқаро ва миллий меҳнат стандартларини жорий қилиниши бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш, ўзаро тажриба алмашиш кўзда тутилган.

Шунингдек, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Ханапияев меҳнат фаолияти бевосита биологик хавфли омиллар билан боғлиқ бўлган ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш, уларга нисбатан хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши бўйича мамлакатимизда амалда бўлган миллий қонунчилик ва қонуности ҳужжатларида белгиланган стандартларнинг татбиқ этилиши бўйича ахборот берди.

Print Friendly, PDF & Email