Навоий вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги ходими Вафаев Шокир Атақуловичнинг пандемия даврида тўланмасдан қолинган махсус тўловларни ундиришда амалий ёрдам бериш тўғрисидаги қилган мурожаати юзасидан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят Кенгаши раиси Ф.Рахимова ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Навоий вилоят бўйича меҳнат хуқуқ инспектори З.Халимов билан биргаликда мурожаатни жойида бориб ўрганиб чиқиш натижасида қўйидагилар аниқланди. Жумладан 2020 йил 15 мартдан Ўзбекистонда короновирус инфекцияси “COVID-19” кароновирус инфекцияси бўйича Пандемия эълон қилинган вақтдан бошлаб, вилоят СЭО маркази вирусология лабораториясида ПЗР аппаратида таҳлилларни ўтказиш ишларини ташкил этишда, ташкилий ишларни амалга ошириб “COVID-19” кароновирус инфекциясига лаборатория таҳлилларни ўтказишни ташкил қилиш хамда назоратини олиб бориш, ички режимни бошқариш бўйича маъсул бўлиб, раҳбар ўринбосари сифатида фаолият олиб борганлиги, Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4652-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасига короновирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш буйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 апрелдаги 20-сон йиғилиш баёнининг 1-иловаси 22-23 бандлари асосида 2020 йил 30 апрелдан 19 августга қадар коронавирусга қарши курашиш тадбирларига жалб қилинганлиги учун ўз вақтида тўланмасдан қолинган жами 248 578 800 сўм махсус тўлов тўлаб берилмаганлиги ўрганиш давомида аниқланиб, мазкур тўловларни ундириш бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан 01.06.2022 йилдаги №4-сонли ёзма кўрсатма киритилиб ходимга 248 578 800 сўм махсус тўлов пуллари тўлиқ ундириб берилишига эришилди.