Ходимлар манфаати касаба уюшмалари  назоратида

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Андижон вилоят бўйича меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг аралашуви билан Андижон вилояти Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг марказий шифохонасида  “COVID-19” инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатишга жалб қилинган 805 нафар тиббиёт ходимга  2021 йил сентябрь ва октябр ойларида ишлаган даврлари учун ойлик иш ҳақлари тўланмай келинаётганлиги бўйича мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал қилинди.

2021 йил 24 ноябр куни 195 нафар шифокор, 389 нафар ўрта тиббий ходим, 189 нафар кичик тиббий ходим, 32 нафар ёрдамчи ходимга жами тўрт миллиард бир юз ўттиз саккиз миллион тўрт юз саксон икки минг сўм иш ҳақлари тўланди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Андижон вилоят бўйича меҳнат ҳуқуқ инспекцияси иш режаси асосида ва фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш жараёнида соғлиқни сақлаш тизимида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тизимли равишда фаолият кўрсатмоқда.

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги муассасаларда меҳнат қонунчилиги бузилишларини олдини олиш, тармоқ ва жамоа шартномаларининг амалда бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг

Андижон вилоят бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори   Ш.Дехконов

 

Print Friendly, PDF & Email