Янгиер “Мурувват” интернат уйи хўжалик бекаси И.Чоршанбиева томонидан 2022 йил 22 июнь Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти Кенгаши раиси номига ариза билан мурожаат қилиб, иш берувчи унга нисбатан ноқонуний тартибда интизомий жазо чоралари қўллаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 3-бандига асосан бекор қилинганлиги билан боғлиқ ҳолат юзасидан амалий ёрдам сўраган.
Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида И.Чоршанбоевага нисбатан интизомий жазо чоралари қўллаш ҳақидаги буйруқлар қонун талабларига номувофиқлиги аниқланиб, иш берувчи номига Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори А.Албеков томонидан 2022 йил 13 июль куни 50-сонли кўрсатма киритилган бўлиб, иш берувчи томонидан мазкур кўрсатма ижроси таъминланмаган.
Мазкур низо кейинчалик фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судида кўрилиб, 2022 йил 26 август куни Янгиер “Мурувват” интернат уйи хўжалик бекаси И.Чоршанбоева ўз вазифасига тикланиб, мажбурий прогул вақти учун ходим фойдасига 1 743 933 (бир миллион етти юз қирқ уч минг тўққиз юз ўттиз уч минг) сўм, маънавий зарар учун 2 000 000 (икки миллион) сўм миқдорида пул маблағи ундирилиши тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинди.