2025 йилнинг 14 февраль куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида жамоа шартномаси бандларининг 2024 йилдаги ижроси юзасидан меҳнат жамоасининг конференцияси ҳамда касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.
Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси раисининг ҳисоботлари ва ижтимоий меҳнат масалалар бўйича комиссиянинг далолатномаси тингланди.
Меҳнат жамоаси томонидан жамоа шартномаси бажарилиши қониқарли деб баҳоланди. Ижтимоий меҳнат масалалари бўйича комиссия далолатномаси тасдиқланди. Маълумот учун жамоа шартномаси орқали ўрта ҳисобда бир ходимга сарфланган маблағ 10265,8 минг сўм, меҳнат муҳофазаси бўйича сарфланган маблағ 1965,6 минг сўм, жамоа шартномасининг бажарилмаган бандлари 2 тани ташкил этганлиги таъкидланди. Бажарилмаган бандлар келгуси йилда бажарилиши юзасидан келишиб олинди. Танаффусдан сўнг, касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Муқобиллик асосида касаба уюшмаси қўмитаси раиси, қўмита аъзоларига дублёрлар белгилаб олинди ва белгиланган меъёр бўйича юқори касаба уюшмаси ташкилоти конференциясига делегатлар сайланди.