Янгибозор тумани «Навбахор» маҳалласи Машраб кўчасида яшовчи фуқаро Нурманова Гулора Қадамбаевна томонидан 2003 йилдан Янгибозор тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли марказий поликлиникасида психиатир врач лавозимида ишлаб келиб 2024 йил 8 май куни ўз аризасига асосан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда тиббиёт бирлашмаси ҳисобхонаси томонидан фойдаланилмаган меҳнат таътил кунлари кам ҳисобланганлигидан норози бўлиб 2024 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Хоразм вилояти кенгашига мурожаат йўллади.
Мурожаат Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Хоразм вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.
Натижада Г.Нурмановага барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўловлари учун 14 миллион 821 минг 582 сўм иш хақлари 2024 йил июль ойи оҳирида тўлаб берилди.
Тиббиёт ходимлари доим Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳимоясида!