Шошилинч ва тез ёрдам ҳудудий филиаллари раҳбарлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 8 февраль куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мажлислар залида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳудудий филиаллари директорлари ва Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази ҳудудий филиаллари раҳбар ходимлари учун 2024 йилги “Бошқарувчилар мактаби” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Мазкур ўқув-семинарда Соғлиқни сақлаш тизимининг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳудудий ва Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази ҳудудий филиаллари раҳбар ходимларни касбий малакасини ошириш ишларини изчил тизимли давом эттириш ҳамда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси шунингдек Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексларига киритилган янги моддалар, тармоқ жамоа келишуви ҳамда жамоа шартномаларида белгиланган имтиёзлар, меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар асосида иш олиб бориш, меҳнат соҳасидаги муҳим ўзгаришлар, иш жараёнида учрайдиган долзарб масалалар бўйича Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарходжон Ханапияев маъруза қилди.

Тадбир якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича саволларига жавоблар олишди.

Print Friendly, PDF & Email