Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 8 ноябрдаги Фармонига биноан “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони таъсис этилган эди.
Бош Қомусимиз байрами арафасида ўз эгаларига топширилган мазкур мукофотга мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимиз муносиб кўрилганди.
Тақдирланганлар сафида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Р.Ханапияев борлиги ғоят қувончли бўлди.
Ҳурматли, Фарходжон Рахманович! Сизни, мана шундай юксак мукофотга сазовор бўлганингиз билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши жамоси самимий муборакбод этади! Соҳа ривожи йўлида қилаётган меҳнатларингиз роҳатини кўриб юринг!