Айни кунларда Тошкент вилоятидаги “Умид гулшани” ва “Кўҳинур” санаторийларида қатор тиббиёт ходимлари мароқли дам олмоқда.
Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури” ижросини таъминлашга кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Дастурининг “Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши” бўлимида “Хотин қизларни қўллаб қувватлаш тизимини кучайтириш ва уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш” мақсадида 50 нафардан зиёд тиббиёт ходимларини санаторийларда дам олдириш белгиланган.
Шу асосда соғлигини тиклаётган тиббиёт ходимларининг ҳолидан хабар олиш мақсадида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Гўзал Тохтаева ушбу масканларда бўлди. Уларга яратилган шароитлар билан танишиш асносида ўзларига кўрсатилган бундай эҳтиром учун касаба уюшмаларига ўзларининг чексиз миннатдорликларини билдиришди.