Жорий йилнинг 31 октябрь куни Самарқанд Давлат Тиббиёт Университети кўп тармоқли клиникасининг мажлислар залида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика ва Самарқанд вилояти Кенгашлари ҳамда бошланғич ташкилоти билан биргаликда 11 ноябрь Касаба уюшмалари кунига бағишланган «Янги Ўзбекистон — янги касаба уюшмалари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Бош меҳнат техник инспектори З.Алиев, Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Б.Мамиров ва Самарқанд вилояти Кенгаши раиси М.Бабаяров ва тиббиёт ходимлари иштирок этишди. Тиббиёт ходимларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.