Ўзбекистон ва Қозоғистон тармоқ касаба уюшмаларининг Тошкент ва Остона шаҳар кенгашлари ўртасида келишув имзоланди.

ЕФПООнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий йиғилиши доирасида 2025 йил 3 апрель куни касаба уюшмалари ҳамжиҳатлигини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон ва Қозоғистон тармоқ касаба уюшмаларининг Тошкент ва Остона шаҳар кенгашлари ўртасида муҳим келишув имзоланди.

Мазкур келишув муҳим аҳамиятга эга бўлиб, тиббиёт ва меҳнат сиёсати соҳаларини ривожлантиришни назарда тутади. Келишувга кўра, соғлиқни сақлаш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, икки пойтахтнинг тиббиёт муассасалари ўртасида шерикликни мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланиш стратегияларини амалга оширишда ўзаро кўмаклашиш имкониятларини яратади.

Print Friendly, PDF & Email