2025 йил 2–6 сентябрь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари техник инспекторлари делегацияси Озарбайжон касаба уюшмалари Конфедерацияси (AHIK) ҳамкорлигида Бокуда ўқув ташрифда иштирок этди.
🔹 Ташрифдан асосий мақсад – меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги соҳасида тажриба алмашиш, ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳамда ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда янги ёндашувларни ўрганиш.
📌 Дастур доирасида:
✅ Озарбайжон Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясида тренинг;
✅ меҳнат ҳуқуқлари ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш масалалари муҳокамаси;
✅ соғлом ва хавфсиз меҳнат муҳитини таъминлашда касаба уюшмаларининг ролига бағишланган учрашувлар;
✅ соғломлаштириш марказларига ташрифлар ва ҳамкор ташкилотлар билан мулоқот.
👤 Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош меҳнат техник инспектори Зафар Алиев ҳам делегация таркибида фаол иштирок этди.
💡 Шунингдек, ташриф давомида касаба уюшмалари фаолиятида замонавий IT ечимларидан фойдаланиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўналишлари ҳам муҳокама қилинди.
🤝 Ўзбекистон делегацияси самимий қабул ва мазмунли дастур учун Озарбайжон касаба уюшмалари Конфедерациясига миннатдорчилик билдирди.
👉 Бу ташриф икки мамлакат касаба уюшмалари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди ва ишчи-ходимлар манфаатларини ҳимоя қилишда янги имкониятлар очади.
