Бугун, 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари Ташкилий – кадрлар, инсон ресурсларини ривожлантириш шуъбаларининг бошлиғлари учун 2024 йилги “Бошқарувчилар мактаби” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Мазкур ўқув-семинарда Соғлиқни сақлаш тизимининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари Ташкилий – кадрлар, инсон ресурсларини ривожлантириш шуъбаларининг раҳбар ходимларини касбий малакасини ошириш ишларини изчил тизимли давом эттириш ҳамда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси шунингдек Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексларига киритилган янги моддалар, тармоқ жамоа келишуви ҳамда жамоа шартномаларида белгиланган имтиёзлар, меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар асосида иш олиб бориш, меҳнат соҳасидаги муҳим ўзгаришлар, иш жараёнида учрайдиган долзарб масалалар бўйича Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарходжон Ханапияев маъруза қилди.
Тадбир давомида тингловчилар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича саволларига жавоблар олишди.