Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилоят кенгашининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 9 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қашқадарё вилояти Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қашқадарё вилояти бўлинмаси ҳисобот-сайлов конференциси бўлиб ўтди.

Конференция ишида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ханапияев Фарходжон Рахманович,  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси Джураев Бахтиёр Туйчиевич, Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қурбонов Низом Азизович, таклиф қилинган меҳмонлар ҳамда делегатлар иштирок этишди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2021 йил апрелъ ойидан 2025 йил июнь ойигача олиб борган фаолияти “қониқарли” деб баҳоланди ҳамда тафтиш комиссияси ҳисоботи тасдиқланди.

Ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги Низомнинг 3.3.22. бандида ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилган касаба уюшмасининг ҳудудий кенгашлари раислари ва раис ўринбосарлари сайлови муқаррар равишда  муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиш белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси лавозимига қайта 5 (беш) йиллик муддатга Тухтаева Дилбар Алиевна сайланди.

Шу билан бирга вилоят Кенгаши ҳамда тафтиш комиссиясининг таркиби ва тафтиш комиссияси раиси сайланди.

Кун тартибида барча масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Конференция иши якунланганидан сўнг, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилояти Кенгашининг 1 таъсис йиғилиши ўтказилди ҳамда Раёсат аъзолари, жамоатчилик асосида Кенгаш раиси ўринбосари сайланди.

Шунингдек, кейинги 5 йилликда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилояти Кенгашининг муҳим устувор вазифалари белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email