Жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилояти Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилояти бўлинмаси ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Конференция ишида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ханапияев Фарходжон Рахманович, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Ахмедов Абдукарим Абдурахмонович, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакили Қодиров Шавкат Жумабоевич,Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдивохидов Комил Муртазаевич, таклиф қилинган меҳмонлар ҳамда делегатлар иштирок этишди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2021 йил апрелъ ойидан 2025 йил июнь ойигача олиб борган фаолияти “қониқарли” деб баҳоланди ҳамда тафтиш комиссияси ҳисоботи тасдиқланди.
Ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги Низомнинг 3.3.22. бандида ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилган касаба уюшмасининг ҳудудий кенгашлари раислари ва раис ўринбосарлари сайлови муқаррар равишда муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиш белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси лавозимига қайта 5 (беш) йиллик муддатга Кадирова Муяссар Джумаевна сайланди.
Шу билан бирга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилояти тафтиш комиссиясининг таркиби ва тафтиш комиссияси раиси сайланди.
Кун тартибида барча масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Конференция иши якунланганидан сўнг, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти Кенгашининг ташкилий Мажлис ўтказилди ҳамда Раёсат аъзолари, жамоатчилик асосида Кенгаш раиси ўринбосари сайланди.
Шунингдек, кейинги 5 йилликда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти Кенгашининг муҳим устувор вазифалари белгилаб олинди.