Жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сирдарё вилояти бўлинмаси ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Конференция ишида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Тохтаева Гўзал Кашибовна, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Турсунмуродов Рустамбек Перматович, Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Маманазаров Ёрбек Шодиқулович, Вилоят нуронийлар кенгаши раиси Абдиев Ўтбосар Рустамович, Вилоят ҳамширалар ассоциацияси раиси Ғоффорова Тожихон Абдужаббаровна, таклиф қилинган меҳмонлар ҳамда делегатлар иштирок этишди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сирдарё вилояти Кенгашининг 2021 йил апрель ойидан 2025 йил июнь ойигача олиб борган фаолияти “қониқарли” деб баҳоланди ҳамда тафтиш комиссияси ҳисоботи тасдиқланди.
Ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги Низомнинг 3.3.22. бандида ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилган касаба уюшмасининг ҳудудий кенгашлари раислари ва раис ўринбосарлари сайлови муқаррар равишда муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиш белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сирдарё вилояти Кенгаши раиси лавозимига қайта 5 (беш) йиллик муддатга Мирзахонов Акбар Аскарович сайланди.
Шу билан бирга вилоят Кенгаши ҳамда тафтиш комиссиясининг таркиби ва тафтиш комиссияси раиси сайланди.
Кун тартибида барча масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Конференция иши якунланганидан сўнг, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти Кенгашининг ташкилий Мажлиси ўтказилди ҳамда Раёсат аъзолари, жамоатчилик асосида Кенгаш раиси ўринбосари сайланди.
Шунингдек, кейинги 5 йилликда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти Кенгашининг муҳим устувор вазифалари белгилаб олинди.

