Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгашининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция ишида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ханапияев Фарходжон Рахманович ҳамда Республика Кенгаши раиси ўринбосари Тохтаева Гўзал Кашибовна, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Исабеков Ботирбек Абдулла ўғли, таклиф қилинган меҳмонлар ҳамда делегатлар иштирок этишди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Гулноза Тошпулатованинг 2021-2025 йиллардаги ҳисоботи иштирокчилар томонидан тингланиб, кенгашнинг беш йил давомида олиб борган ишлари “қониқарли” деб баҳоланди ҳамда тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди ва тасдиқланди.

Ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги Низомнинг 3.3.22 бандида ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилган касаба уюшмасининг ҳудудий кенгашлари раислари ва раис ўринбосарлари сайлови муқаррар равишда муқобиллик асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиш белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгаши раиси лавозимига қайта беш йиллик муддатга Гулноза Тошпулатова сайланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгаши тафтиш комиссиясининг таркиби ва тафтиш комиссияси раиси сайланди.

Кун тартибида барча масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгашининг ташкилий Мажлиси ўтказилди ҳамда Раёсат аъзолри, жамоатчилик асосида кенгаш раиси ўринбосари сайланди.

Конференция сўнгида кенгашнинг муҳим, устувор вазифалари белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email