Мажлис ишида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Р.Ханапияев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси С.А.Рафиков ва Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С.С.Зайниевлар иштирок этишди.
Мажлисга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Р.Ханапияев раислик қилди.
Мажлисда ташкилий масала кўрилди. М.Х.Бобоёровни хизмат вазифасидан озод этиш бўйича ёзган аризаси қаноатлантирилди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят кенгаши раиси этиб Очилов Жўшқин Мардиевич мажлис иштирокчилари томонидан бир овоздан сайланди.
Шунингдек, мажлисда тармоқ касаба уюшмаси вилоят тафтиш комиссияси таркиби қайтадан сайланиб, вилоят тафтиш комиссиясининг раиси этиб Қиличев Азимжон Тиркашевич сайланди.