Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ««Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури» ижросини таъминлаш бўйича манзилли тадбирлар режасининг 1-ярим йилликда бажарилиш юзасидан Республика Кенгаши раиси ўринбосари Г.Тохтаева сўзга чиқди.
Навбатдаги Ижроия қўмита йиғилишида Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Д.Тошматова тармоқ касаба уюшмаси томонидан янги ташкил этилган ташкилотларни касаба уюшмасига жалб этилиши борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўзга чиқди.
Шунингдек, Республика Кенгашининг бош меҳнат техник инспектори З.Алиев Самарқанд ва Фарғона вилоятлари соғлиқни сақлаш касаба уюшмаси тизимидаги муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлиги бўйича олиб борилган ишлари тўғрисида сўзга чиқиб, маълумот берди.
Республика Кенгашининг Халқаро ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича бош мутахассиси З.Хасанов тармоқ фаолиятини Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритилиши юзасидан маълумот берди.
Навбатдаги ахборотчи, Республика Кенгашининг бош меҳнат ҳуқуқ инспектори О.Адилов, Республика Кенгаши меҳнат инспекциялари томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши юзасидан маълумот берди.
Юқорида муҳокама қилинган барча масалалар танқидий кўриб чиқилди.
Шу ўринда, навбатдаги 15-Ижроия қўмита йиғилиши ўз ишини якунлади.