Жорий йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилоят кенгашининг мажлислар залида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотлар раислари иштирокида “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги низом талаблари асосида ҳисобот-сайлов йиғилишлари (конференциялари) ўтказишга бағишланган амалий семинар ташкил этилди.
Ушбу семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгаши раиси А.Ахмедов, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Д.Ташматова, вилоят кенгаши раиси М.Кадирова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири Б.Мухаммадиевлар иштирок этди.
Ўқув-семинарда Термиз шаҳар, туман тиббиёт бирлашмалари, вилоят даволаш профилактика муассасалари касаба уюшма ташкилот раислари иштирок этишди. Семинар давомида иштирокчиларга “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” талаблари асосида ҳисобот-сайлов йиғилишларини (конференциялари) ўтказиш тартиби, қўмита аъзоларини сайлаш жараёни, ҳужжатларни расмийлаштириш, қўмита аъзоларининг вазифалари ва дублёрлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.