Конференцияда вилоят соғлиқни сақлаш муассасаларида фаолият юритаётган касаба уюшма фаоллари, тиббиёт ходимлари, шунингдек, мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида 2021–2025 йиллар мобайнида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.
Шунингдек, янги таркибдаги вилоят кенгаши аъзолари сайланди ва касаба уюшмасининг келгуси истиқболдаги устувор вазифалари белгилаб олинди.
Ушбу конференция нафақат ҳисобот тақдимоти, балки касаба уюшмасининг келгуси фаолияти йўналишларини белгилаб берувчи муҳим платформа бўлди.
