Жорий йилнинг 23 январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши мажлислар залида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Тошматова Дилором Мухтаровна ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бўлим мудири И.Юнусов ва етакчи мутахассиси Д.Тошматовлар иштирокида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгаши тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларига жорий йилда ўтказиладиган ҳисобот-сайлов конференция ва йиғилишларини юқори савияда ташкил этиш юзасидан ўқув-семинари ташкил этилди. Ўқувда ҳамма ўзига керакли бўлган саволларига жавоб олди, семинар жуда қизғин ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.