Жорий йилнинг 27 январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилоят кенгашининг мажлислар залида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотлар раислари иштирокида ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказишга бағишланган семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Тошматова Дилорам Мухтаровна ва вилоят кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири Матисаев Хамидилло Пазилджонович ҳамда Вилоят кенгаши раиси Арзиев Анваржон Мамаджоновичлар иштирок этди.
Ушбу ўқув-семинарда тармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшма раислари касаба уюшма ҳисобчилари жами 86 нафар ходимлар қатнашди. Семинар давомида иштирокчиларга “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” талаблари асосида ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказиш тартиби, қўмита аъзоларини сайлаш жараёни, ҳужжатларни расмийлаштириш, комиссия аъзоларининг вазифалари ва дублёрлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Ўтказилган ўқув-семинарида ҳисобот-сайловларга тайёргарлик кўриш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳисобот-сайлов конференция, йиғилишларини олиб бориш, бошланғич касаба уюшмасининг сайланма органларини сайлаш, бюллетень тўлдириш тартиби, шунингдек саноқ комиссиясининг фаолияти, конференцияларга делегатлар сайлаш норма ва тартиблари ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Ўқув-семинарда иштирокчилар томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоблар берилди. Бу йил касаба уюшмалари ҳаётида муҳим давр, яъни сўнгги 5 йиллик фаолият сарҳисоб қилинади. Барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказилиб, ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитлар таҳлил қилинади, фаолиятда эътибор қаратилиши лозим бўлган йўналишларга урғу берилиб ва устувор вазифалар белгилаб олинади.