Ўқув семинар ташкил этилди.

2025 йил 7 февраль куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича меҳнат инспекторлари П.Абдиязов ва Д.Уразбаевлар У.Халмуратов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт марказида ходимларнинг мурожаатларига асосан Тиббиёт маркази бош шифокори Э.Абдуллаев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сонли “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган талабларни ижро қилиш масаласида иш берувчи билан ходим ўртасида юзага келаётган меҳнат қонунчилигига тегишли муаммоларни хал қилишда Меҳнат кодекси талаблари бўйича иш юритиш мавзусида семинар ўтказди.

Семинар давомида тиббиёт ходимлари меҳнат инспекторларига хозирги кунда ПҚ-311-сонли қарор талаблари бўйича юзага келаётган муаммоларни хал қилишда яъни ҳафталик иш-режимини қандай белгилаши мумкинлиги, бунда уч ёшга тўлмаган боласи бор ходимларга қандай имтиёзлар борлигини ва иш-ҳақи олиш тартиби ҳамда меҳнат муҳофазаси йўналиши бўйича ходимларга қўшимча иш-ҳақи тўлашда иш ўринларининг аттестациядан ўтказилиши масалаларида тушунтиришлар берилишини сўради.

Ўз ўрнида меҳнат инспекторлари ходимлар томонидан берилган саволларга меҳнат қонунчилигида белгиланган талаблар бўйича тушунтиришлар бериб тиббиёт ходимларининг ҳуқуқлари доимо Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг ҳимоясида эканлигини таъкидлаб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email