Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали тизимидаги Камчиқ довонида фаолият олиб бораётган тез тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларининг фаолияти, уларда ишлаётган тиббиёт ходимларига яратилган шарт-шароитлар ҳамда уларга иш хақи тўланишини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Р.Ханапияев 2021 йилнинг 1 август куни Камчиқ давонидаги “Булоқ”, “Резак Қамчиқ 3-пост”, “Резак тез тиббий ёрдам пункти”, “Шеробод навес пост” тез тиббий ёрдам кўрсатиш постларига бориб, жойларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари билан сухбатлашди, уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиш билан бирга уларга берилаётган иш хақи билан қизиқди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сонли қарори ижроси доирасида денгиз сатҳидан 1500 метр баландликда фаолият олиб бораётган “Булоқ”, “Резак Қамчиқ 3-пост”, “Резак тез тиббий ёрдам пункти” ходимларига қўшимча хақ тўланиши юзасидан тегишли кўрсатмалар берди, тез тиббий ёрдам постлари жойлашган биноларнинг аксаряти автойўл қурилиши ташкилотига тегишли бўлганлиги сабабли, автойўл курилиш ташкилоти раҳбари ўринбосари – Қамчиқ автойўл бўлими раҳбари билан сухбатлашиб, “Булоқ” постида ишловчи тиббиёт ходимлари учун мазкур бинодан кўшимча хоналар ажратиш, тез ёрдам машинаси учун тураргоҳ ташкил этиб берилиши бўйича тегишли масалаларда иккала раҳбар ўзаро келишиб олди.
Қамчиқ давонидаги барча тиббий постларни мувофиклаштирувчи масъул – бўлим мудири М.Мадазимов ҳамда касаба уюшмаси раиси Б.Қурбонбоевлар биргаликда Қамчиқ довонидаги тиббий постларда ишловчи 16 нафар шифокор, 35 нафар ўрта тиббиёт ходими, 2 нафар фаррош, 20 нафар ҳайдовчига яратилган ёки яратилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида тегишли вазифалар берилди. Юқоридаги масалалар юзасидан керак бўлса РШТЁИМ НФ меҳнат жамоасининг жамоа шарномасига Қамчиқ довонига тааллуқли бўлган масалалар юзасидан тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, Қамчиқ довонида фаолият олиб борувчи ходимлар иш ҳақларининг қайта кўриб чиқилиши хусусида тегишли топшириқлар берилди. Қамчиқ довонида жойлашган тиббий постларни ўрганиш жараёнида тиббий постларни мувофиқлаштирувчи бўлим мудири М.Мадазимов, Республика Кенгашининг меҳнат ҳуқуқ инспектори А.Реджапов ҳамда вилоят Кенгаши раиси А.Мамадалиевлар иштирок этдилар. Қамчиқ довонида жойлашган тиббий постларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш ва уларнинг натижаси тўғрисида Республика Кенгашига ахборот бериш вазифалари топширилди. Умуман олганда, Қамчиқ довонида жойдашган тиббий муассасаларда ходимларга яратилган шарт-шароитлар қоникарли деб баҳоланди.