Қозоғистон: МКПРЗнинг навбатдаги Ижроия қўмитаси йиғилиши ўз ишини бошлади.

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Халқаро конфедерацияси (МКПРЗ)нинг навбатдаги Ижроия қўмитаси сайёр йиғилиши ўз ишини бошлади.

Мазкур йиғилишда Белорус, Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Мўғулистон ҳамда Ўзбекистон тармоқ касаба уюшмалари вакиллари иштирок этишмоқда. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси делегацияси таркибида Республика Кенгаши раиси Фарходжон Ханапияев ҳамда тармоқ касаба уюшмасининг Тошкент шаҳри Кенгаши раиси Гулноза Тошпулатовалар иштирок этишмоқда.

Йиғилиш кун тартибига кўра соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари ташкилотларида ахборот алмашиниш тизими ва рақамлаштириш ҳамда қонун ҳужжатларидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари учун ҳуқуқни қўллаш амалиёти тўғрисидаги масалалар муҳокамага қўйилган. Шунингдек, йиғилишда МКПРЗнинг 2023 йил учун касаба уюшмалари бюджети маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги молиявий ҳисоботи, 2024 йил учун Конфедерация даромад ва ҳаражатлари сметаси ва 2025 йил учун Конфедерацияга аъзо ташкилотлар томонидан касаба уюшмалари аъзолик бадалларини тўлаш тартиби ва миқдори, Конфедерация Назорат-тафтиш комиссияси ҳисоботи ва бошқа масалаларни кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.

 

Print Friendly, PDF & Email