Республика ўлат профилактикаси маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан хизмат сафарига жўнатилган автомашинанинг йўл транспорт ҳодисасига учраши оқибатида бахтсиз ҳодиса юз бериб, 1 нафар ходим вафот этганлиги, 2 нафар ходим оғир жароҳат олиб, натижада 1 нафар ходим 3-гуруҳ ногирони бўлиб қолганлиги аниқланди.
Вафот этган ходимнинг оиладаги боқувчисини йўқотган онаси, турмуш ўртоғи ва вояга етмаган қизига тўланиши зарур бўлган тўловлар онасига бир йўла нафақа учун 85 миллион 317 минг 530 сўм, ойма-ой тўлов бўйича 6 ойга тўланмаган нафақаси учун 5 миллион 76 минг 914 сўм, турмуш ўртоғига эрининг жанозасига 8 миллион сўм, бир йўла нафақа учун 112 миллион 189 минг 856 сўм, қизига 85 миллион 317 минг 530 сўм ва ойма-ой тўлов бўйича 6 ойга тўланмаган нафақаси учун 5 миллион 76 минг 914 сўм, жами вафот этган ходимнинг оиласига 300 миллион 978 минг 744 сўм, оғир жароҳат олган ва оқибатда 3-гуруҳ ногирони бўлиб қолган ходимга бир йўла нафақа учун 132 миллион 261 минг сўм, ногиронлигига тўланадиган 3 ой қарздорлиги учун 8 миллион 644 минг сўм, жами 140 миллион 905 минг сўм, оғир жароҳат олган битта ходимга бир йўла нафақа учун 60 миллион 240 минг 424 сўм Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашиинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича меҳнат-техник инспектори кўрсатмаси билан иш берувчидан ундириб берилишига эришилди.
Тиббиёт ходимлари доим Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳимоясида!