Жорий йилнинг 20 февраль куни У.Халмуратов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт марказида 2022-2024 йиллар учун қабул қилинган Жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши ва 2024 йил учун қўшимчалар киритиш буйича меҳнат жамоасининг конференцияси булиб ўтди.
Конференцияда Марказнинг бош шифокори Э.Абдуллаев ва касаба уюшма кўмитаси раиси Б.Абдижамиловаларнинг ҳисоботлари ҳамда ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиясининг далолатномаси тингланди. Конференцияда Ўзбекистон Соғликни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Л.Байбосынова иштирок этди.
Конференция якунида Жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилдаги ижросига қониқарли баҳо берилди.