Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамият саломатлиги бошқармаси касаба уюшма қўмитаси томонидан бир қатор эзгу ташаббуслар амалга оширилди.
Хусусан, бошқармада фаолият юритаётган ходимларнинг 115 нафар фарзандига байрам муносабати билан ўқув қуроллари совға қилинди.

