Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши тасарруфидаги бошланғич ташкилотлар томонидан “Кексалар ҳафталиги”да амалга ошириладиган тадбирлар доирасида меҳнат жамоаларида “Касбим-фахрим” мавзусида кекса авлод вакиллари билан учрашувлар, шунингдек, нафақа чиққан муассасанинг собиқ ходимлари бўлган меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тадбирлари ўтказилиб борилмоқда.