Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда мамлакатимизда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Кегайли туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали касаба уюшма қўмиталари томонидан эзгу ташаббуслар амалга оширилди.
Жумладан, касаба уюшма қўмиталари ташаббуси билан Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида фаолият юритаётган ходимларнинг 24 нафар, Кегайли туман тиббиёт бирлашмаси ходимларининг 15 нафар ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон филиали ходимларининг 15 нафар фарзандларига байрам муносабати билан ўқув қуроллари совға қилинди.
Тадбир кўтаринки кайфиятда ўтди. Ушбу совғалар ва кўрсатилган эътибор байрам шодлигини янада орттирди.