Қорақалпоғистон Республикаси: Тиббиёт ходимларига иш хақлари ўндириб берилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ҳодимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Д.Уразбаев томонидан Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасида ишловчи тиббиёт ходимларига 2022-2023 йилларда тўланган ойлик иш хақларининг низом талабларига мос келишлиги аҳволи жамоатчилик назорати ўтказиш орқали ўрганиб чиқилди.

Ўтказилган ўрганиш давомида Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳисоб-китоб бўлими Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2006 йил 14 январда 1538-сонли давлат рўйхатидан ўтказилган Низом талабларига амал қилмасдан Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ж.Тариховга, Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Д.Бекбаевага, бош ҳамшира Г.Турсиновага, 1-сонли оилавий поликлиника бош шифокори Г.Султамуратовага, 3-сонли оилавий поликлиника бош шифокори Г.Мамбетовага, 3-сонли оилавий поликлиника бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Ф.Джуманиязовага, 3-сонли оилавий поликлиника бош ҳамшираси Д.Ешмуратовага, 5-сонли оилавий поликлиника бош шифокори Х.Курбашовага, 5-сонли оилавий поликлиника бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари К.Ержановаларга 2022-2023 йилларда низомда белгиланганидан кам миқдорда иш хақи тўлаб келганлиги аниқланди.

Аниқланган камчиликлар бўйича ходимларнинг манфаати йўлида меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан ҳужжатлар тўпланиб Нукус туманлараро Фуқаролик ишлари бўйича судига аризалар киритилди.

Олиб борилган ишлар натижасида Нукус туманлараро Фуқаролик ишлари бўйича судининг 2024 йил май ойидаги тегишли суд буйруқларига асосан Ж.Тариховга 55 миллион 500 минг 358 сўм, Д.Бекбаевага 49 миллион 390 минг 438 сўм, Г.Турсиновага 37 миллион 844 минг 402 сўм, М.Султамуратовага 11 миллион 655 минг 440 сўм, Х.Курбашовага 45 миллион 165 минг 933 сўм, К.Ержановага 29 миллион 928 минг 57 сўм, Г.Мамбетовага 66 миллион 48 минг 786 сўм, Ф.Джуманиязовага 49 миллион 503 минг 372 сўм ва Д.Ешмуратовага 55 миллион 442 минг 841 сўм, жами 400 миллион 479 минг 627 сўм маблағи ўндириб берилишига эришилди.

Тиббиёт ходимлари доим Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳимоясида!

Print Friendly, PDF & Email