Жорий йилнинг 4-ноябрь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилояти кенгаши тармоқ тизимидаги Самарқанд вилоят Санитария-эпидемиология осайишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ва ташкилот бирлашган касаба уюшма қўмитаси хамкорлигида “11-ноябр-Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” ва “Тиббиёт ходимлари куни” байрамлари муносабати билан “Бошқарма бошлиғи кубоги” спорт мусобақаси ташкил этилди. Унда соҳада фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича спорт мусобоқаси ўтказилди.
Ушбу тадбирни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши раиси С.Рафиков очиб бериб, барчани қўшалоқ байрамлар билан табриклади.
Ўтказилган спорт мусобоқасида вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 16 та жамоа иштирок этишди.
Бундан ташқари мусобоқада жамоаларни қўллаб-қувватлаб 60 дан зиёд спортсевар соҳа ходимлари ҳам иштирок этишди.
Мусобоқани вилоят волейбол Федерациясининг тажрибали ҳақамлари бахолаб боришдилар.
Қуръа ташлаш натижаларига кўра мусобақага ташриф буюрган 16 та жамоа гуруҳларга бўлиниб мусобақани бошлашди.
Муросасиз ўтган беллашувда
Пахтачи туман жамоаси фахрли III ўринни,
Нуробод туман жамоаси фахрли II ўринни,
Нарпай туман жамоаси фахрли I ўринни эгаллашди.
Ғолиб жамоаларга ташкилий қўмита томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалар ва дипломлари тақдим этилди.