Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Республика Кенгаши меҳнат инспекциясининг йиллик иш-режасига мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш қонун ва қонун ости ҳужжатларига амал қилиниши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича меҳнат техник инспектори П.Абдиязов томонидан У.Халмуратов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази ходимларига 2018-2022 йилларда берилган йиллик меҳнат таътили буйруқлари ўрганилди.
Ўрганиш давомида Тармоқ жамоа келишувининг 3.7-бандида кўрсатилган иш ўринлари аттестацияси бўйича хулосада белгиланган қўшимча меҳнат таътиллари ходимларга берилмай келганлиги аниқланди. Берилган кўрсатма натижасида У.Халмуратов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт марказининг 84 нафар ходимга 2018-2022 йиллар учун 560 миллион 726 минг сўм қайта ҳисоб-китоб қилиниб иш берувчи томонидан тўлаб берилди.