Ҳамкорлик истиқболлари

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий- амалий тиббиёт марказида Ўзбекистон-Хитой анъанавий тиббиёт маркази курсантлари ўқув курсини тамомлаётгани муносабати билан тадбир ташкил этилди. Унда тиббиёт маркази масъуллари, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Адҳам Қосимов иштирок этди.
“Буюк ипак йўли” бўйлаб янги лойиҳаларни амалга ошириш дорасидаги давлатлараро келишувга биноан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Хитой Халқ Республикаси Жансу провинцияси Хайан шаҳар анъанавий Хитой тиббиёти клиникаси билан ҳамкорлик асосида Ўзбекистон-Хитой анъанавий тиббиёт маркази ташкил қилинган.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги соғлом алоқаларни янада мустаҳкамлаш доирасидаги ушбу лойиҳа тиббиёт ходимларининг халқ табобати ва Хитой анъанавий тиббиёти технологиясини ўзлаштириш, даволаш-реабилитация ишларида унинг афзалликларидан тўлиқ фойдаланишга имкон беришни мақсад қилган.
Ҳозирги вақтда Марказ замонавий ўқув дастурига эга бўлиб, бу ерда кўплаб тиббиёт ходимлари ўз малакасини ошириш имкониятига эга. Хусусан, жорий йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида Марказда 40 нафарга яқин шифокорлар беморлар реабилитациясида анъанавий халқ табобати имкониятлари дастури бўйича Хитой анъанавий тиббиёти технологияси ва умумий иш усулларини ўзлаштиришлари режалаштирилган эди.
Тадбирда ушбу ўқув курсининг дастлабки битирувчиларига сертификатлар топширилди.
Print Friendly, PDF & Email