Жасорат соҳиби бўлган ҳамшираларнинг касбий билим ва малакаларини ошириб боришни қўллаб-қувватлаш, меҳнатда ўрнак кўрсатиб, ютуқларга эришиб келаётган хамшираларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, уларнинг фаолиятини оммалаштириш, ўз касбининг моҳир эгалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида “Ҳамшира — 2024” танловининг Навоий вилояти босқичи бўлиб ўтди. Ҳамширалар 4 та шарт бўйича ўз билимларини синовдан ўтказдилар.
Танлов натижаларига кўра:
— Р.Самадова — Навоий вилояти туманлараро фтизиатрия диспансери навбатчи ҳамшираси фахрли 3-ўринни;
— С.Жалолова — Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази навбатчи ҳамшираси фахрли 2-ўринни;
— Р.Толипова – Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази палата ҳамшираси фахрли 1-ўринни қўлга киритиб Республика танловига йўлланмани қўлга киритди.