Жорий йилнинг 16 апрель куни “Ҳамшира-2025” кўрик танловининг вилоят босқичига йўлланма олган иштирокчилар ўртасида танловнинг Жиззах вилоят босқичи ўтказилди. Унда 7 нафар ҳамшира ўзаро беллашиб, соҳага оид амалий ва назарий билимлари ҳамда ижтимоий-сиёсий саводхонликларини синовдан ўтказдилар.
Якуний натижаларга кўра, биринчи ўринни Жиззах вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази ҳамшираси Севинчбону Саттарова эгаллади. Иккинчи ўрин Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника патронаж ҳамшираси Улбўсин Абдуқодировага, учинчи ўрин эса Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали реанимация бўлими ҳамшираси Нилуфар Ғайбуллаевага насиб қилди.
Кўрик-танлов ғолиби Севинчбону Саттарова мазкур танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.