Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон ҳамширалар ассоциацияси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгашининг 2025 йил 16 январдаги қўшма қарорига асосан 2025 йил 14 апрель куни Самарқанд шаҳридаги «Нурафшон» санъат саройида «Ҳамшира-2025» кўрик танлови бўлиб ўтди. Бунда туман, шаҳар тиббиёт бирлашмаларидан 9 нафар ҳамшира ўзаро беллашиб Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси А.Каримова фахрли I-ўринни, Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси К.Ярашева II-ўринни, Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд филиалининг Жомбой туман бўлими ҳамшираси Н.Акрамова III-ўринни эгаллади ва вилоят кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Тадбирда «Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими» номинациялари бўйича I-II-III ўринларни эгаллаган жами 45 нафар ходимлар ҳам вилоят кенгашининг эсдалик совғалари билан рағбатлантирилдилар.