«Ҳамшира-2025» кўрик-танловининг Тошкент вилоят босқичи ўтказилди.

Жорий йилнинг 8 апрель куни «Ҳамшира-2025» кўрик танловининг вилоят босқичига йўлланма олган 22 нафар иштирокчилар ўртасида танловнинг вилоят босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун — моҳиятини ҳамширалар ўртасида тушунтириш, эл-юрт орасида ҳурмат қозонган, чинакам матонат ва жасорат соҳиби бўлган ҳамшираларнинг касбий билим ва малакаларини ошириб боришни “Қўллаб-қувватлаш, меҳнатда ютуқларга эришиб келаётганларини моддий ва маънавий рағбатлантириш, улар фаолиятини оммалаштириш, ўз касбининг моҳир эгалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда 2025 йил 9 январдаги Ўзбекистон соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 1-сон, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ижроия қўмитасининг 17-06 “С” сон, Ўзбекистон ҳамширалар ассоциациясининг 1 сон, қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент  вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент вилояти Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Ҳамширалар Ассоциацияси Тошкент вилояти бўлими қўшма қарорига асосан “Ҳамшира-2025” кўрик танловининг вилоят босқичига йўлланма олган 22 нафар иштирокчилар ўртасида танловнинг вилоят босқичи ўтказилди.

Анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур танловда ҳудудлар миқёсида ўтказилган беллашувларда сараланган 22 нафар ҳамшираларнинг соҳага оид мақсадли тузилган клиник имтиҳон ва амалий билимлари ҳамда ижтимоий-сиёсий саводхонлиги, тезкор савол-жавоблар асосида ўтказилди.

Икромова Шахноза Умиджон қизи — Зангиота туман тиббиёт бирлашмаси, кўп тармоқли марказий поликлиника хона ҳамшираси 1 ўрин соҳиби.

Хакимова Махлиё Фахриддин қизи — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали ҳамшираси 2 ўрин соҳиби.

Убайдуллаева Мухлиса Ўткир қизи — Янгийўл шахар тиббиёт бирлашмаси, Олиавий поликлиника амалиётчи ҳамшираси 3 ўрин соҳиби.

Ғолиблар ва иштирокчиларга Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилоят Кенгашининг ҳамда вилоят Ҳамширалар Ассоциациясининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Қизғин баҳсларга бой бўлган кўрик-танлов иштирокчилари учун байрамона куй — қўшиқлар ташкил этилди ва тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email