«Ҳамшира-2025» кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Ҳамширалар Ассоциациясининг 2025 йил 9-январдаги қўшма қарорлари асосида 2025 йилнинг 15 январ куни Хоразм вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилоят кенгаши ҳамда Ўзбекистон ҳамширалар ассоциациясининг Хоразм вилоят бўлинмасининг қўшма қарорлари қабул қилинди.

Жорий йилнинг 1- март куни, ушбу қабул қилинган қўшма қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда тармоқ тизимида фаолият кўрсатаётган ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлар ўртасида соғлом рақобатни муҳитини шакллантириш мақсадида Хонқа туман тиббиёт бирлашмасида “Ҳамшира-2025” кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.

Унда тармоқ тизимида фаолият кўрсатаётган ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлардан 78 нафари “Йилнинг энг яхши ҳамшираси”, “Йилнинг энг яхши тиббий бригада ҳамшираси”, “Йилнинг энг яхши болалар ҳамшираси” ва “Йилнинг энг яхши лаборанти” номинациялари бўйича ўзаро беллашдилар. Беллашувлар адолатли ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди ва ўтказилган тўртала номинациялар бўйича фахрли 1, 2, 3 ўринларни эгаллаган ҳамшираларга туман тиббиёт бирлашмаси ва касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари тарқатилди.

Танловда фахрли биринчи ўринни қўлга киритган иштирокчилар танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмаларни ҳам қўлга киритишдилар.

Print Friendly, PDF & Email