«Ҳамшира-2025» кўрик-танловининг Фарғона вилоят босқичи ўтказилди.

Билим ва маҳорат синови. Фарғона шаҳрида «Ҳамшира – 2025» кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Бу сафарги ҳамширалар беллашувида шаҳар ва туманларда мутлоқ ғолиб бўлган 20 нафар иштирокчилар ўзаро баҳс юритдилар.

Бир – биридан чаққон, билимга иштиёқманд ҳамшираларнинг ҳар бир шартдаги ўзига хос чиқишлари эса ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Ҳайъат аъзоларининг холисона ва адолатли ёндошувлари туфайли танлов ғолиблари аниқланди. Энг юқори балл тўплаган Бешариқ тумани марказий шифохонасининг реанимация бўлими ҳамшираси Ҳуснидахон Турдалиева биринчи ўринни қўлга киритиб, вилоят кўрик танлов ғолиби бўлди. У тез кунда бўлиб ўтадиган Республика босқичида вилоят шарафини муносиб ҳимоя қилади.

Данғара тумани марказий шифохонаси реанимация бўлими ҳамшираси Иродахон Ҳалилова фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Фарғона тумани марказий шифохонаси қабул бўлими ҳамшираси Юлдузхон Кенжаева эса учинчи поғонага муносиб кўрилди.

Print Friendly, PDF & Email