Жорий йилнинг 16 апрель куни тармоқ даволаш профилактика муассасалари ҳамширалари ўртасида “Ҳамшира-2025” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилиб, унда кўрик-танловнинг 1-босқичининг 1-ўрин ғолиблари иштирок этди.
Кўрик-танловининг якуни бўйича 1-ўринни Амударё туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси М.Марксова, 2-ўринни Чимбой туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси М.Отебаева ва 3-ўринни У.Халмуратов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамшираси Ж.Жолдасбаевалар эгалладилар.
“Ҳамшира-2025” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичининг 1-,2-,3-ўрин ғолиблари Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши билан биргаликдаги тегишли даражадаги дипломлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, барча кўрик-танлов иштирокчиларига Ўзбекистон Ҳамширалар Ассоциациясининг Қорақалпоғистон бўлими томонидан совғалар топширилди.