Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасиClick to listen highlighted text!Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
Пойтахтимиздаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида «Ҳамшира – 2025» ва «Патронаж доя — аёл саломатлиги таянчи» республика кўрик-танловларининг якуний босқичи синовлари бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.
Айни пайтда ушбу билим ва маҳорат синови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бошланди.
12 май — Халқаро ҳамширалар куни олдидан ўтказилаётган ушбу байрам тадбири аввалида Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаб уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарходжон Рахманович барча ҳамшираларни яқинлашиб келаётган касб байрами билан табриклади.
«Одамларимиз кўз ўнгида энди аввалгидек ҳамшира деганда беморларни фақат шифокор тавсияси билангина парвариш қиладиган оддий тиббиёт ходими эмас, балки билим ва малакаси юқори, юксак масъулиятли мутахассис сиймоси гавдаланяпти», — деди вазир ўз сўзида.
Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Фарҳод Ханапияев сўзга чиқиб, фидойи ўрта тиббиёт ходимларини Халқаро ҳамширалар куни билан муборакбод этди.