ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАС

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилояти Кенгаши томонидан  хомийлик ҳамда маданий тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Қарши “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар интернат уйидан 10 нафар шифокор 40 нафар ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ҳамда 10 нафар “Мурувват” уйи тарбияланувчилари жами 60 нафар киши иштирок этишди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси Д.Тухтаева, Қашқадарё вилоят Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ш.Қ.Ҳайдарова ҳамда Қарши “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар интернат уйи дериктори Ё.Р.Шоназаров сўзга чиқиб ўз байрам табрикларини ишчи ходимлар ҳамда “Мурувват” уйи тарбияланувчиларини табриклашди. Тадбирга иштирок этган Энг яхши шифокор ва энг яхши ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари, тарбиячилар ҳамда “Мурувват” уйи тарбияланувчиларини Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилоят Кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. 

Print Friendly, PDF & Email