Ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳамда жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 11 февраль куни Навоий вилояти қон қуйиш станциясининг мажлислар залида Навоий вилояти қон қуйиш станцияси бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳамда 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилди.

Жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича 2024 йилда ҳар бир ходимга сарфланган маблағ 11 млн 516 минг сўмни ташкил этганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Ҳисобот-сайлов йиғилиши кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилди ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раислигига Бахромов Озодбек Нурмухаммадович қайта сайланди.

Print Friendly, PDF & Email