Ҳисобот-сайлов йиғилишларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Наманган вилоят Кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотлар раислари, мутахассислари, ғазначилар, тафтиш комиссияси ҳамда цеҳ ва гуруҳ ташкилотчилари иштирокида  жорий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилоят Кенгашининг катта мажлислар залида тармоқ касаба уюшмаси Наманган вилоят Кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотлар раислари ва фаоллари  иштирокида ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказишга бағишланган ўқув амалий семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Д.Тошматова ва вилоят Кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири Н.Настинов ҳамда вилоят Кенгаши раиси А.Мамадалиев иштирок этди.

Ушбу ўқув-семинарда тармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшма раислари, ғазначилар, тафтиш комиссияси ҳамда бир гуруҳ фаоллар иштирок этдилар. Иштирокчилар жами 104 нафарни ташкил этди. Семинар давомида иштирокчиларга “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги  Низом” талаблари асосида ҳисобот-сайлов конференцияларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, делегатларни шакиллантириш ва сайлаш, конференция йиғилишини ўтказиш тартиби,  қўмита раисини ва унинг қўмита аъзоларини сайлаш ва уларга дублёрларни тайинлаш, юқори ташкилот йиғилишига делегат ва вакилларни сайлаш каби  жараёнлар, ҳисобот-сайлов  ҳужжатларни расмийлаштириш, қарорларни қабул қилиш ҳақида батафсил тушинчалар берилди.

Ўтказилган ўқув-семинарда ҳисобот-сайлов йиғилишига тайёргарлик кўриш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳисобот-сайлов конференция, йиғилишларини олиб бориш, бошланғич касаба уюшмасининг сайланма органларини сайлаш, асосий ишидан озод этилган касаба уюшма раиси сайловини ёпиқ шаклда ўтказиш, бюллетень тўлдириш тартиби шунингдек, саноқ комиссиясининг фаолияти, конференцияларга делегатлар сайлаш норма ва тартиблари ҳақида тушунтириб берилди.

Ўқув-семинарда иштирокчилар томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоблар берилди. Бу йил касаба уюшмалари ҳаётида муҳим давр ҳисобланиб, яъни сўнгги 5 йиллик фаолият сарҳисоб қилинадиган йил. Барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов конференциялари ташкил этилиб, касаба уюшмасининг сўнгги беш йиллик фаолияти бўйича ҳисоботлар берилади. Тафтиш комиссиясини ахбороти тингланадиган йил. Шу билан бирга касаба уюшмасининг келгусидаги беш йиллик фаолияти юзасидан устувор вазифалар белгилаб олинади.                                                                                                                       

Print Friendly, PDF & Email